Aniq vaqt

Евроосиё минтақаси давлат метрология муассасалари ҳамкорлиги (КООМЕТ) экспертлари томонидан баҳолаш аудити ўтказилди

Халқаро ўлчовлар ва тарозилар бюросининг (BIPM) маълумотлар базасига (KCDB) Ўзбекистон миллий метрология институтининг (ЎзММИ) ўлчаш имкониятларини киритиш мақсадида Евроосиё минтақаси давлат метрология муассасалари ҳамкорлиги (КООМЕТ) экспертлари томонидан жорий йилнинг 3-5-декабр кунлари баҳолаш аудити ўтказилди

Маълумот ўрнида, ЎзММИ калибрлаш лабораторияларда ISO/IEC 17025 халқаро стандартга асосан жорий этилган сифат тизимини КООМЕТ ташкилотининг халқаро экспертлари томонидан баҳолаш аудитини ўтказиш учун (амалдаги сертификат бўйича янги йўналишларга кенгайтишриш) бирламчи босқичдаги тадбирлар, яъни сифат тизимини ёзма ва оғзаки химоялари якунланган ва жойида баҳолаш аудити ўтказиш белгиланган.

Баҳолаш аудитида Туркия, Россия, Қозоғистон ва Молдова давлатларидан жами 9 нафар хорижий экспертлар иштирок этди ва ЎзММИни калибрлаш лабораторияларини 8 та (акустика, вақт ва частота, ғадр-будирлик, куч ва куч моменти, газ ва суюқликлар сарфи, кичик ҳажм, дозиметри, контактли термометрия) янги ўлчаш йўналишлари бўйича фаолиятини халқаро даражада кенгайтириш юзасидан баҳоланди.

Баҳолаш юқонидан  ЎзММИ калибрлаш лабораторияларда жорий этилган сифат тизими ISO/IEC 17025 халқаро стандартга мовофиқ деб топилди ва келгусида сифат тизимини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар берилди.

Yangi maqolalar

Korruptsiyaga qarshi kurash

Biz korruptsiyaga qarshimiz

Oʻzbekiston milliy metrologiya instituti direktorining korrupsiyaga qarshi kurash boʻyicha murojaati
Batafsil