![]() |
Видеоконференц форматида бўлиб ўтган Метрология бўйича илмий-техник комиссия Лабораториялараро солиштирма синовлари бўйича ишчи гуруҳининг (НТКМетр ЛСС ИГ) мазкур йиғилишида Россия, Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон, Арманистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан вакиллар иштирок этди.
Ушбу йиғилишда Келишув иштирокчи давлатларида провайдерларни тан олиш, мамлакатларда ЛСС ташкил этиш ва ўтказиш ва бошқа давлатлар ЛСС натижаларини тан олиш бўйича ишлар, ГОСТ ISO/IEC 17043 “Мувофиқликни баҳолаш. Малака текшириш дастурлари провайдерларининг компетентлилигига қўйиладиган асосий талаблар” ишлаб чиқиш каби масалалар кўриб чиқилди.
![]() |
Маълумот учун, ЎзММИ аккредитациядан ўтган Малака текшириш провайдери вакили томонидан НТКМетр ЛСС ИГ сўнгги йиғилишидан кейин ўтган давр учун провайдернинг фаолияти тўғрисида маълумот тақдим этилган ҳамда МДҲ мамлакатлари провайдерларини ривожлантириш бўйича таклифлар киритилган.

