2024 йил 7 июн куни Ўзбекистон миллий метрология институти (ЎзММИ) ва Озарбайжон метрология институти (АзМИ) ходимларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда ЎзММИ директори Л. Саидорипов, бўлим бошлиқлари ва АзМИ Бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи, Маъмурий департамент директори жаноб Хамис Сейранов бошчилигидаги делегация иштирок этди. Учрашув давомида метрология соҳасида икки томонлама ривожланиш ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Томонлар иккала ташкилот фаолияти билан танишдилар.Учрашув натижаларига кўра метрология соҳасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорликни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” Ҳамкорлик дастури имзоланди.





