Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган мазкур учрашувда Ўзбекистон миллий метрология институти Ионловчи нурланишлар лабораторияси мутахассиси иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибига асосан GULFMET доирасида солиштиришлар бўйича, хусусан GULFMET.RI(I)-K5, GULFMET.RI(I)-S1 ҳимоя дозиметрияси ва GULFMET.RI(I)-S2 диагностик радиология бўйича масалалар муҳокама қилинди.
Муҳокама натижасида институти мутахассисига ҳимоя дозиметрияси бўйича солиштириш баённомаларини тақриз қилиш тайинланди.
Шунингдек, Ўзбекистон миллий метрология институти вакили радиотерапия соҳасида дозиметрларни калибрлаш хизматларини кенгайтириш ва бу борада GULFMET аъзолари билан ҳамкорлик қилиш режалари ҳақида маълумот берди.