![]() |
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров ҳамда Ўзбекистон миллий метрология институти вакиллари Чехия Республикаси билан илмий метрология йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш ва ходимларни малакасини ошириш масалалари бўйича Чехия метрология институти ҳамда ELI Beamlines лазер тадқиқот маркази ҳамда Чехия Республикасининг EXPORTA s.r.o. компанияси фаолияти билан танишди.
Сафарнинг биринчи куни, мувофиқликни баҳолаш соҳасида консалтинг хизматлари, ўлчаш, соғлиқни сақлаш, нефт-кимё, машинасозлик, газ ва энергетика лабораториялари инфратузилма такомиллаштиришга доир лойиҳалаш ҳамда инвестицияларни йўналтиришга фаолияти билан шуғилланувчи Чехия Республикасининг EXPORTA s.r.o. компанияси билан учрашди.
Ушбу учрашувда амалдаги лойиҳалар ва режалаштирилаётган синов ва ўлчаш лабораториялари инфратузилмасини халқаро тавсияларга асосан лойиҳалаш бўйича мавжуд имкониятлар бўйича музокаралар олиб борилди.
Сафарнинг иккинчи куни, Прага шаҳридаги ELI Beamlines лазер тадқиқот маркази томонидан бугунги кунда олиб борилаётган илмий фаолият, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш соҳасидаги фаолияти ўрганилди.
![]() |
Шунингдек, ушбу марказ ходимлари билан учрашиб, марказнинг илмий ходимлари бошчилигида ўзбекистонлик ёш олимлар билан хамкорликда илмий ишларни амалга ошириш, марказ лабораторияларида эксперименталь тадқиқотларни амалга оширишга доир масалалар бўйича музокаралар олиб борди.
Шундан сўнг, Чехия метрология институтининг Прага шаҳридаги Фундаменталь метрология марказида Чехия метрология институти раҳбари т.ф.д., проф. Иржи Тесар билан учрашди.
![]() |
![]() |
![]() |
Учрашувда метрология институтлари ўртасидаги олиб борилаётган ишлар ва истиқболли режалар хусусида, жумладан:
акустика, босим ва ионлаштирувчи нурланишлар соҳасида мутахассисларни Чехия метрология институтининг базасида малака ошириши бўйича олиб борилаётган ишлар;
EURAMET 2024 TC Flow Summer School дастури доирасида босим ва сарф йўналишида Чехия метрология институтида ўтказилаётган тренингларда илк ўзбек метрологияни иштироки;
![]() |
![]() |
Саноат эхтиёжлари учун зарур бўлган стандарт намуналарни ишлаб чиқариш ва мувофиқлигини баҳолаш;
квант метрологияси йўналишида илмий лойиҳаларни амалга ошириш;
Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси (BIPM)нинг Асосий солиштиришлар маълумотлар базаси (KCDB)да ўлчаш ва калибрлаш маълумотларини (СМС-қаторларни) рўйхатга олиш имкониятларини берувчи асосий ҳамда қўшимча солиштиришларни ташкил этиш;
![]() |
![]() |
Маҳсулотларни СЕ маркировкаси бўйича мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги Чехия метрология институти экспертларини жалб қилиш;
Чехия метрология институти Евро иттифоқининг твининг лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича музокаралар олиб борилди.
![]() |
![]() |
Учрашув якунида Ўзбекистон миллий метрология институти ва Чехия метрология институтлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.










