
Ўзбекистон миллий метрология институтида “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети профессор – ўқитувчиларидан Умумтехник фанлари кафедраси мудири Тех.фан номзоди, доц. Х. Туркменов, Тех.фан док., проф. П. Каландаров, Тех.фан док. проф. Сулюкова, кафедра доценти И. Авазов, катта ўқитувчи Х. Шермухамедовлар ва ЎзММИ раҳбарияти ҳамда ёш метрологлар иштирокида илк бор «Илм соати» лойиҳасини бўлиб ўтди.
Мазкур тренинг жараёнида «Илм соати» лойиҳаси биринчи босқичининг мақсади, кутилаётган тадқиқотлар учун зарур бўлган кўникмаларни аниқлаш, қай ҳолатда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, замонавий тадқиқот методологиясини жорий этиш, илмий натижаларни нуфузли халқаро нашрларда чоп этиш учун зарур бўлган талабларни ўрганиш.каби масалалар муҳокама қилинди.

Эндиликда, шу каби тадбирларни бошқа ОТМ лар билан ҳам ўтказилиниши келишиб олинди.