Exact time

Public procurement

Т/р Эталон тизими Қўлланилиш соҳаси Техник/метрологик хусусиятлари Дастлабки фотосурат
1. Аэрозоллар масса концентрациясини ўлчаш асбобларини синовдан ўтказиш учун прототип қурилма яратиш.

 

Лойиҳа якуний босқичда

Аэрозол анализаторлари / сенсорларини синаш, калибрлаш ва қиёслаш учун белгиланган масса концентрацияли аэрозолларни ҳосил қилиш ва етказиб бериш. Чиқишдаги концентрация оралиғи: 0,5 дан 160 g/m³ гача;

Масса сарфи оралиғи: 2 дан 250 g/h гача;

Аэрозол оқими тезлиги: 25 дан 67 l/min гача;

Заррачалар ҳажми оралиғи: 0,2 дан >100 µ гача;

Ўлчанадиган оқим тезлиги оралиғи: 0 дан 200 l/min гача;

Хатолик (аниқлик): ±0,2 % ёки 0,05 l/min;

Ҳарорат компенсацияси: ичига ўрнатилган;

Босимни тузатиш: ичига ўрнатилган;

Максимал оқим тезлиги: 56 l/min (20 °C да);

Максимал кириш босими: 1000 kPa.

2. Сатҳ ўлчаш воситаларини вертикал қиёслаш ва калибрлаш эталони Эталон 4 m гача бўлган оралиқда сатҳ ўлчагичларни аниқ калибрлаш, уларнинг чизиқлилиги ва такрорланувчанлигини текшириш ҳамда суюқлик юзасининг параллеллигини/текислигини назорат қилиш учун мўлжалланган. Ушбу эталондан фойдаланиш қуйидагиларни таъминлайди:

– метрологик стандартларга мувофиқлик;

– ўлчаш хатоликларини минималлаштириш (≤ ±0,2 mm);

– сатҳ ўлчагичларни мунтазам текшириш ва сертификатлаш имконияти;

– корхоналар ва лабораториялардаги технологик суюқликларнинг ишончли ишлаши ва ҳисобга олиниши.

Ўлчаш оралиғи: 0 дан 4 m гача

Вертикал бак диаметри: 500 mm

Сатҳни ўрнатиш хатолиги: ≤ ±0,2 m

Тўлдириш/бўшатиш вақти: 3 дан 60 min гача

Ишчи суюқлик: оқар (провод) сув.

 

 

 

3. Ҳаво оқими тезлигини ўлчаш воситаларини (анемометрларни) таққослаш ва калибрлаш қурилмаси (шамол туннели) яратиш

 

Лойиҳа якуний босқичда

Анемометрларни ҳаво тезлиги/оқими бўйича ўзаро солиштириш ва калибрлаш учун барқарор, бошқариладиган ҳаво оқимини ҳосил қилиш. Ўлчаш оралиғи: 0,1 дан 80 m/s гача

Аниқлик: ±(0,2+0,02 V) (бунда V – ҳаво тезлиги, m/s да)

4. Сатҳ ўлчагичларни метрологик текшириш учун намунавий қурилма (горизонтал турдаги) Яратилган эталон сув хўжалиги, озиқ-овқат, нефть-газ ва кимё тармоқларида сатҳни аниқ ва ишончли ўлчашни таъминлайди. Ўлчаш оралиғи: 0 дан 10 m гача

Сатҳни ўрнатиш хатолиги: ≤ ±0,3 m