Жаҳолатга қарши маърифат мавзуси тадбир ўтказилди

Ёшлар маънавиятини шакллантиришда урф-одат ва анъаналаримиз ҳамда миллий қадриятларимизнинг беқиёс ўрни бор. Ёшларни миллий қадриятларимиз, бой тарихимиз, урф-одатларимизга беписандлик руҳидан асрашимиз долзарб масалалардан биридир. Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан маънавиятимизни тикланиши, бой тарихий меросимизнинг чуқур ўрганилиши, анъана ва урф-одатларимизнинг сақланиши, маданият ва санъат, фан ва таълим ривожига асосий эътибор қаратилмоқда.

Зеро, урф-одатлар бизга аслида ким эканлигимизни кўрсатувчи, ўтмишимиз ва келажагимизни эзгулик билан боғлайдиган риштадир. Худди шу мавзулар доирасида Республика маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти бўлими билан 2021 йил учун ишлаб чиқилган йўл харитасига асосан Ўзбекистон миллий метрология институти Сирдарё филиали ходимлари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди. Суҳбат мавзу доирасидаги ҳаётий мисолларга бой маълумотлар билан олиб борилди.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий метрология институти Сирдарё филиали раҳбари Ғанишер Солижонов маънавият хонаси фаолиятини  ривожлантириш, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини ошириш ҳамда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.

Матбуот хизмати