Геометрик ўлчашлар лабораториясига юқори аниқликдаги ускуна келтирилди – нанодиапазондаги ўлчашлар босқичи

Ўлчаш кўлами 800 μm гача бўлган солиштирма ғадир будирликни яъни қавариқлик юза намуналарини қиёслаш ва калибрлаш учун юқори аниқликдаги намунавий ўлчаш воситаси олиб келинди.
Японияда ишлаб чиқарилган контурограф-профилометр ўлчаш воситаларининг турли қисмлар ва ясси қисмлар ҳамда айлантирувчи томонларнинг қавариқлик параметрлари ва профилларини шунингдек, ўлчанган профилларда геометрик параметрларини (ёй радиуси, нуқта координатлари, масофалар, бурчаклар ва бошқалар) аниқлаш учун мўлжалланган.
Мазкур контурограф-профилометр аналитик лабораториялар фаолияти, дастгоҳсозлик, транспорт, оғир ва енгил саноат, фармацевтика ва қурилиш соҳаларида юқори аниқликдаги ўлчашларни ва ҳалқаро даражадаги кузатилувчанликни таъминлайди.
Айни пайтда асосий шкалалар бўлган Rа, Rz, Rmax, Rp, Sm, tp, Rv, Rq, S бўйича қавариқлик юзаси ўлчамларини стандарт методлар асосида калибрлаш бўйича аккредитация доирасини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда. Бу жараёнга хорижий техник экспертлар ҳам жалб қилинган.
Бизни кузатиб боринг, соҳа янгиликларини ёритиб борамиз.

Матбуот хизмати