Ёруғлик кучи, ёритилганлик, равшанлик ва ёруғлик оқими эталон келтирилди

 Ушбу эталон ёрдамида соғлиқни сақлаш, машинасозлик, қурилиш, энергетика ва енгил саноат соҳаларидаги намунавий ёруғлик кучи ва ёруғлик оқими (ўлчаш кўлами 50 дан 45000 cd гача) лампалари, оптик-фотометр каллаклар (ўлчаш кўлами 0.1 дан 5000 lx гача), намунавий спектрометрлар, интеграловчи ускуналар (ўлчаш кўлами 100 дан 10000 lm), намунавий ёритилганлик ва равшанлик (ўлчаш кўлами 30 дан 5000 cd/m2) ўлчаш воситаларига ўлчаш бирлигини 0.5 дан 1.5 % гача ноаниқлик билан узатиш орқали метрологик кузатувчанлиги таъминланади.
Ушбу эталон Россия Федерациясининг “Бутунроссия оптик-физикавий ўлчашлар илмий-тадқиқот институти” (ВНИИОФИ) ва Польша Республикасининг “GL Optics” компанияси билан хамкорликда ЎзММИ учун махсус ясалган бўлиб ўрта Осиёда ягона ҳисобланади.
Эталон Россия ва Польша мутахассислари ҳамкорлигида 1 ой давомида монтаж, инсталляция ва тест режимида ишга тушириш ишлари амалга оширилади.

Матбуот хизмати