Жорий йилнинг 28 октябрдан 1 ноябргача Тошкентда НТКМетр 50-чи йиғилиши ва НТКМетр ИҚ ИГ 21-чи йиғилишини ўтказиш режалаштирилган

Стандартлар бўйича бюро директори – МГС масъул котибининг мурожаатига (2019 йил 4 сентябр №2/343) асосан, Ўзбекистоннинг, ушбу минтақавий ташкилотда “Ўзстандарт” агентлиги фаолиятининг фаоллашиши билан боғлиқ МГСдаги юқори нуфузга эгалигини, шунингдек кўрилаётган масалаларнинг муҳимлигини  инобатга олган ҳолда, жорий йил 28 октябрдан  1 ноябргача Тошкентда НТКМетр 50-чи йиғилиши ва НТКМетр ИҚ ИГ 21-чи йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.

МГС 55-чи йиғилиши ва НТКМетр 49-чи йиғилиши қарорларига мувофиқ навбатдаги НТКМетр йиғилишида қуйидаги масалаларнинг кўриб чиқилиши режалаштирилган:

– қайта ишлаб чиқилган ПМГ 06-20ХХ “Ўлчаш воситаларини синаш ва турини тасдиқлаш, бирламчи қиёслаш, метрологик аттестатлаш натижаларини тан олиш тартиби” лойиҳаси бўйича МДҲ иштирокчи-давлатлари миллий органларининг позицияларини кўриб чиқиш;

– МДҲ иштирокчи-давлатлари миллий органлари томонидан ўлчаш воситаларини синаш ва турини тасдиқлаш натижаларини тан олиш бўйича бажарилаётган ишлар;

– “2016-2020 йиллар учун модда ва материаллар таркиби ва хоссаларининг давлатлараро стандарт намуналарини яратиш ва қўллаш бўйича дастур” топшириқларининг амалга оширилишини таъминлаш;

– Росстандарт ва МГС Стандартлар бўйича бюросининг ўлчашлар бирлилигини таъминлаш соҳасида қўшимча таълим дастурларининг маълумотлар базасини яратиш имконияти тўғрисидаги таклифларини муҳокама қилиш;

– 2019 й. 27-28 августда Минск шаҳрида (Беларусь Республикаси) бўлиб ўтган модда ва материаллар таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналари    бўйича ишчи гуруҳнинг 9-чи йиғилиши (НТКМетр СН ИГ) ва лабораториялараро солиштириш синовлари (лабораториялараро солиштиришлар) бўйича ишчи гуруҳнинг 10-чи йиғилиши (НТКМетр ЛСС ИГ) якунлари бўйича саволлар ва таклифлар.

МДҲ иштирокчи-давлатлари миллий органларининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари даражасидаги эксперт ва мутахассисларининг келиши кутилмоқда. Меҳмонларнинг тахмин қилинган умумий сони 20-25 нафар.

Юқорида кўрсатиб ўтилган масалаларни муҳокама қилиш натижалари кейинги, Қозоғистон Республикаси миллий органининг таклифига кўра 2019 йил ноябрда (декабрда) Чимкент шаҳрида (Қозоғистон