Юқори аниқликдаги нур ўтказувчанлик, оптик зичлик ва диффуз акс этиш бирламчи эталони келтирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2935-сонли қарорига мувофиқ “ЎзММИ” ДК да юқори аниқликдаги бирламчи эталони Perkin-Elmer коорпорацияси томонидан ишлаб чиқилган Lambda 1050 туридаги спектрал ўлчаш диапазони 175 дан 3300 nm гача, фотометрик ўлчаш диапазони минус 8 дан 8 abs гача, ҳамда аниқлиги 0,0003 abs бўлган бирламчи эталони харид қилинди.

Бирламчи эталон ўз қийматини қуйи поғонадаги ўлчов воситаларига узатишда ва халқаро минтақавий метрологик институтлари билан ўтказиладиган қўшимча ва калит солиштириш ишларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратади.

Ўзбекистон Республикасининг бирламчи эталонининг метрологик характеристикаси Американинг миллий стандартлар ва технологиялар институти (NIST) нинг нур ўтказувчанлик, оптик зичлик ва диффуз акс этиш иккиламчи эталонининг метрологик характеристикасига мос келади.

Матбуот хизмати