Ёш мутахассисларнинг малакасини ошириш

Ёш мутахассиларни қўллаб қувватлаш ва етук илмий ҳодимларни тайёрлаш, илмий ишлар олиб бориш, ўлчаш натижаларини халқаро тан олинишини таъминлаш Ўзбекистон миллий метрология институтининг устувор вазифларидан ҳисобланади.

ЎзММИ “Физик-кимёвий, оптик-физикавий ва ҳарорат катталикларини илмий-ишлаб чиқариш бўлими” мутахассисилари Афзалхон Анваров ва Исломжон Абдумажидовлар жорий йилнинг 24-29 июн кунлари Қозоғистон Республикасинининг Нур-Султон шаҳридаги “ҚазИнМетр” метрология институтида зичлик ва қовушқоқлик ўлчаш воситаларини калибрлаш ва ноаниқлигини баҳолаш бўйича ўқув-амалиёти мобайнида ўз малакаларини оширишди. Ўқув-амалиёти давомида зичлик ва қовушқоқлик ўлчаш воситаларини калибрлаш ва ноаниқлигини баҳолаш жараёни ўзлаштирилди. Шунингдек, “ҚазИнМетр” институтидаги зичлик бирлиги давлат эталони, кинематик қовушқоқлик бирлиги давлат эталони билан яқиндан танишилди.

Бундан ташқари, ўқув-амалиёти давомида суюқлик зичилги бўйича икки тамонлама солиштириш ишлари амалга оширилди. “ҚазИнМетр” институти мутахассислари билан жорий йил якунига қадар зичлик ва қовушқоқлик ўлчаш воситаларини солиштиришни халқаро доирада, яъни КООМЕТ доирасида расмийлаштирган ҳолда ўтказиш,
30 сентябрдан 3 октябргача ўтказиладиган “Масса ва унга боғлиқ катталиклар” ТҚ 1.6 техник қўмитасида эса иккала тамонни қизиқтирган саволларни йиғилиш қатнашчилари билан биргаликда муҳокама қилиш келишиб олинди.

Гидростатик осиш (гидростатическая взвешивания) йўли билан зичликни аниқлаш қурилмаси ёрдамида намунавий ареометрларни калибрлаш ишлари ҳам ўрганилди
ва ушбу қурилмани ЎзММИ лабораториясида ишга тушириш  режалаштирилмоқда.

Ўқув-амалиёти якуни бўйича ЎзММИ мутахассисларига малака оширилганликларини тасдиқловчи серитификатлар тақдим этилди.