Ёруғлик кучининг асосий бирлиги Кандела

Таърифи:
Кандела – бу маълум бир йўналишда 540 ·1012 Hz частота ва  бу йўналишда нурланиш қувватининг бир стерадианга 1/683 W га тенг бўлган бурчак зичлиги билан монохроматик нурланиш манбаи томонидан чиқариладиган ёруғлик кучи.
Аниқланган йили: 1979й.

Бугунги кунда эришиладиган ўлчаш ноаниқлиги:
процентларда 0,01 % )

Ёруғлик кучининг бирлигини акс эттириш учун бирламчи эталон криоген радиометрдан фойдаланилади. Криоген радиометр ўзидан электр жиҳатдан алмаштириладиган  бўшлиққа эга носелектив қабул қилгични ифодалайди. Мутлақ криоген радиометр ўзидан, радиометр криостатининг ички ҳажмини вакуумлаш тизими, қабул қилиш бўшлиғини ва радиометрнинг таянч платформасини совутиш ва ҳароратини барқарорлаштириш тизими ҳамда ўлчаш ва маълумотларга ишлов бериш тизимидан иборат бўлган, мураккаб криовакуум ва электрон тизимини ифодалайди. Радиометр криостатининг ички ҳажмини 1×10-7 дан кўп бўлмаган вакуум даражасигача вакуумлаш турбомолекуляр ва пластинкасимон-роторли насос асосидаги тизим ёрдамида бажарилади.

Радиометр тизими мутлақ криоген радиометр ва, унда 5тагача нурланиш қабул қилгичлари ўрнатилиши мумкин бўлган, вакуумли нурланиш қабул қилгич камераларидан иборат. Радиометр ва вакуумли нурланиш қабул қилгич камералари эгилувчан Y-симон силфон ёрдамида оптик ойнага эга умумий вакуумли камерага уланган бўлиб, бу кириш ойнасининг ўтказишини ўлчамасликка имкон беради. Криоген радиометр криостатининг вакуумли ҳажмлари ва калибрланаётган нурланиш қабул қилгич камералари шиберлар ёрдамида умумий камерадан ажратилиши мумкин. Ҳаракатланадиган платформа селектив равишда нурланиш остига ё радиометрни ёки вакуумли нурланиш қабул қилгич камерасини ўрнатади. Монохроматик манба чиқарадиган нурланиш оқимининг қуввати ё радиометр билан ёки вакуумли камера ичида нурланиш қабул қилгичи билан ўлчанади.

  • Ускуна учта асосий қисмлардан иборат:
  • Монохроматор;
  • ёритгичлар блоки;
  • нурланиш қабул қилгич блоки.

Ускунада тарқалган ёруғликнинг паст даражасига (10-14) ва тўлқин узунлигининг юқори қайта ткиланувчанлигига (≤ 0,01 nm) эга иккиланган дифракцион монохроматор қўлланади.

 Ёритгичлар блоки ҳаракатланадиган платформада жойлашган учта лампа ва, ёруғлик манбаини монохроматорнинг кириш тирқишига тўғрилашга имкон берадиган оптик элементлардан (ясси ва шарсимон ойна) ташкил топган. 0,35 дан 1,0 mkm гача спектрал  диапазондаги асосий кўриш доирасида ўзгармас токнинг юқори барқарорликдаги манбаига эга волфрам галоген лампа қўлланади. Спектрнинг ултрабинафша доираси учун,  галоген лампага нисбатан кўпроқ ёруғлик олишга имкон берадиган ксенон лампа асосидаги ёруғлик манбаидан фойдаланилади. Монохроматорни тўлқин узунлиги бўйича прецизион калибрлаш учун симоб-гелийли спектрал лампадан фойдаланилади.

Қабул қилгич блокининг таркибига, махсус ишлаб чиқилган сув билан совутиладиган радиаторларга ўрнатилган филтрли радиометрлар ва трэп-детектор киради. Радиаторлар, учта чизиқли ва учта бурчакли силжиш бўйича нозик юстирлашни бажаришга имкон берадиган юстирланган столларга ўрнатилган. Барча қабул қилгичлар ҳаракатланадиган платформада жойлашган бўлиб, бу нурланиш қабул қилгичининг ҳар бирини монохроматор тирқишидан чиқадиган нурланиш тарами остига автоматик тарзда келтириш имконини беради. Ясси ва шарсимон ойна филтрли радиометр ёки трэп-детекторга тушадиган заиф кесишадиган параллел тарам ҳосил қилишга икон беради.

Автор: Б.Т. Муминбеков
09 ИИЧБ фотометрия-радиометрия
ўлчаш соҳасидаги эталон сақловчи