Янги стандарт ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикасининг янги Давлат стандарти O’z DSt 8.008:2019 “Ўзбекистон Республикасининг ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими. ҚИЁСЛАШ ВА КАЛИБРЛАШ ТАМҒАЛАРИ. Тайёрлаш, қўллаш, сақлаш ва бекор қилиш қоидалари” ишлаб чиқилди.

Мазкур стандарт давлат метрология хизмати органлари ва юридик шахсларнинг аккредитатланган метрология хизматлари томонидан, шу жумладан калибрлаш лабораториялари, ўлчаш воситаларига ва (ёки) уларнинг фойдаланиш ҳужжатларига (паспортлар, гувоҳномалар, сертификатлар, формулярлар), шунингдек зарур ҳолларда ўлчаш воситаларининг қўшимча қурилмаларига қиёслаш/калибрлаш белгиларини (тамға изларини) қўйиш марказлари томонидан қўлланадиган қиёслаш ва калибрлаш тамғаларига тааллуқли.

Стандарт қиёслаш/калибрлаш белгиларининг шакли ва мазмунини, белгилар қўйиш усулларини, тамғалар таърифини, шунингдек уларни тайёрлаш, қўллаш ва бекор қилиш тартибини белгилайди.

Мазкур стандарт МОЗМ 42-сон «Metal stamps for verification officers. Қиииёсловчиларнинг метал тамғалари» Халқаро Тавсияларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилди.