Метрология хизматлари ўртасида лаёқатлиликни текширишни ташқил қилиш ва ўтказиш

Лаёқатлиликни текшириш дастурларида қатнашиш O‘z DSt ISO/IEC 17025:2007 «Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлилигига қўйиладиган талаблар» давлат стандарти талабларига мувофиқ лаборатория лаёқатлилигини тасдиқлаш учун мажбурий шартлардан бири ҳисобланади.

Лаёқатлиликни текшириш лабораториялараро солиштиришлар орқали амалга оширилади ва лаборатория ишининг сифатини тасдиқлаш, ўлчаш ва синаш ишларида аниқ натижаларни олишда ишончли йўллардан бири ҳисобланади ҳамда сифат тизимини яхшилашга ёрдам беради.

Ҳозирги пайтда халқаро ва миллий талабларга мос келиш учун, ўлчаш ва синаш натижаларини тан олиш, лабораториянинг ижобий қиёфасини яратиш мақсадида лабораторияларга ўз ўлчаш ва синаш натижаларининг аниқлиги ва таққосланишини тасдиқлаш керак.

Лаёқатлиликни текширишда қатнашиш лабораторияларга бошқа лабораториялар натижаларига нисбатан ўз ўлчаш ва синаш натижаларининг аниқлиги ва таққосланишини, махфийликни сақланган ҳолда баҳолаш, ҳамда лаёқатлиликни текшириш натижаларини ўтказиладиган ўлчашларнинг аниқлик кўрсаткичларини тўғрилаш ёки тасдиқлашда қўллашга имкон беради.

Лаёқатлиликни текшириш орқали ўз ишини баҳолаш, лабораторияларга аккредитация ва аудитларда муҳим бўлган  синаш, калибрлаш ёки қиёслаш ишларининг сифатини тасдиқлашга имкон беради.