Синов ва калибрлаш лабораторияларининг

раҳбарларига

Oz DSt ISO/IEC 17025:2019 “Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига қўйиладиган умумий талаблар” (7.7.2 б.) ва O’z DSt 3444:2020 “Ўлчаш воситаларини қиёслашни амалга оширувчи метрология хизматларининг малакалилигига қўйиладиган умумий талаблар” (7.5 б.) билан кўзда тутилган малакани текширишда иштирок этиш орқали фаолият натижалари ишончлилигининг мониторингини амалга оширишда лабораторияларга ёрдам кўрсатиш мақсадида лабораториялараро солиштириш синовлари бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Малакани текшириш ва лабораториялар учун лабораториялараро солиштиришларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар комплексига мувофиқ, кейинчалик  малакани текшириш дастурларини ишлаб чиқиш ва малакани текшириш турларини ташкиллаштириш учун калибрлаш, қиёслаш ва синов лабораторияларининг эҳтиёжларини таҳлил қилиш режалаштирилган.

Шу сабабли Сиздан лабораторияларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, илова қилинган шаклларга мувофиқ малакани текшириш турларини ташкиллаштириш бўйича ўз таклифларингизни otd-10@nim.uz, hhn01@mail.ru, e.ogay@akkred.uz манзиллар бўйича юборишингизни сўраймиз.

Шунингдек республикада малакани текшириш провайдерлари фаолиятини ривожлантиришда манфаатдор бўлган ва кейинчалик республика лабораториялари учун малакани текшириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича хизматлар кўрсатиш, лабораториялараро солиштириш синовлари бўйича ишчи гуруҳ тадбирларида иштирок этишни режалаштираётган лабораторияларни таклиф этамиз.

Ишчи гуруҳ фаолиятида иштирок этиш масалалари бўйича қуйидаги телефон рақамлари бўйича мурожаат қилинг:

+99878 113 01 11 (109) Елена Огай, “Аккредитация маркази” ДУК  

+99878 150 26 10 Тимур Кулуев, “ЎзММИ” ДК

+ 99878 202-00-11 (1128) Хамракул Назаров, “UzTEST” ДК  

СКАЧАТЬ ФОРМУ