Лаёқатлиликни текшириш провайдери

2017 йил феврал ойида “Ўзбекистон миллий метрология институти” Давлат корхонаси лаёқатлиликни текшириш провайдери сифатида аккредитатланган.

“ЎзММИ” ДК, лаёқатлиликни текшириш провайдери бўлиб, лабораториялараро солиштиришларни, жумладан қиёслаш ва калибрлаш лабораториялари учун малакани текшириш дастурларини ўтказади.

“ЎзММИ” ДК қошидаги Лабораториялараро солиштиришлар гуруҳи асосида ташкил қилинган лаёқатлиликни текшириш провайдери O‘z DSt ISO/IEC 17043:2015 «Мувофиқликни баҳолаш. Лаёқатлиликни текширишни ўтказишга асосий талаблар» давлат стандарти талабларига мувофиқ сифат менежменти тизимини ишлаб чиқиб, жорий қилди.

«ЎзММИ» қошидаги Лаёқатлиликни текшириш провайдери метрологик хизматларнинг қуйидаги ўлчаш турлари бўйича лаёқатлиликни текширишда ихтисосланади:  масса, босим, ҳарорат, газ сарфи.

Лаёқатлиликни текшириш дастурида қатнашиш учун белгиланган шаклдаги Мурожаатномани тўлдириб (лаёқатлиликни текшириш дастурини кўрсатган ҳолда), уни Провайдерга почта орқали, ёки otd-10@nim.uz электрон манзилига, ёки +99871 150-26-15 факс орқали юбориш керак.

Ушбу мурожаатнома лаёқатлиликни текшириш бўйича ишларни бажариш учун шартнома тузишга асос бўлади.

Янги лаёқатлиликни текшириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда манфаатдор бўлсангиз, илтимос Сўровномани тўлдириб, otd-10@nim.uz электрон манзилига ёки +99871 150-26-15 факсга юборинг.