Хитой Ҳалқ Республикасида метрологик синов ўтқазилди

“ЎзММИ” ДК ходимлари жорий йилнинг октябр ойида Хитой Ҳалқ Республикасига қилган хизмат сафари мобайнида маиший ва саноат электр ҳисоблагичларга қўйилган техник ва метрологик талабларга мувофиқлигини синаш ишларини амалга оширди.

Бир ва уч фазали ақлли (SMART) электр ҳисоблагичлари ГОСТ 31818.11, ГОСТ 31819.21, ГОСТ 31819.22, ГОСТ 31819.23, O’z DSt 8.041, O’z DSt 8.079 стандартлари талабларига мувофиқлиги текширилди.