Хисоблагичлар таъминотчи хисобидан алмаштирилмокда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 12 январдаги      22-сонли “Электр энергияси на табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорнинг 4-бандига мувофиқ, Истеъмол қилинган электр энергиясини ҳисобга олиш учун “Ўзстандарт” агентлиги ёки Ўзбекистон Республикасининг ўлчов воситаси турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатига эга бўлган ҳудудий бўлинмалар томонидан рўйхатдан ўтказилган Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари қўлланилиши белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 ноябрдаги ПҚ-3384-сонли “Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорнинг 3-банди ижросини таъминлаш мақсадида Лойиҳа доирасида ўрнатиладиган газ ва электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарининг турларига нисбатан техник талаблар 2017 йил 28 декабрда тасдиқланган бўлиб ушбу, тасдиқланган техник талаблар асосида Ўздавэнергоназорат инспекияси ва “Ўзбекэнерго” АЖ билан биргаликда O’z DSt 8.079:2018 “Электр энергия истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олиш автоматлаштирилган тизимлари ҳисобга олиш приборларига қўйиладиган умумий талаблар” давлат стандарти ишлаб чиқилди.

Хозирда Республикамизда 2 та махаллий ишлаб чиқарувчи “ELEKTRON XISOBLAGICH” МЧЖ ҚК ҳамда “TOSHELEKTROAPPARAT” МЧЖ ҚК  корхоналари Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) мос келадиган ҳисобга олиш приборларини ишлаб чиқаришмоқда ва ушбу хисоблагичлар ишлаб чиқариш жараёнида бирламчи қислашдан ўтказилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 ноябрдаги ПҚ-3384-сонли “Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида  пойтахтимизнинг Юнусобод туманида истиқомат қилувчи барча истеъмолчиларнинг эски электр  хисоблагичларини янги электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган хисоблачлар Электр таъминоти корхонаси хисобидан алмаштирилди.