ХАЛҚАРО ТАН ОЛИШ ЙЎЛИДА

Ташкилотларни сертификалаштириш ва аккредитация қилишдан мақсад ўз менежмент тизими, жараёнлари, ходимлари ёки маҳсулотларининг эълон қилинаётган халқаро стандартлар талабларига мувофиқлиги ҳақида мустақил, лаёқатли ва малакали баҳо олиш, шунингдек халқаро даражада тан олинадиган ва бизнесни кенгайтириш ва ривожлантиришга, шунингдек буюртмачилар, ҳамкорлар ва инвесторларнинг талабларини бажаришга имкон берадиган Мувофиқлик сертификатларини расмийлаштиришдир.

Сертификатимиздаги халқаро тан олинадиган аккредитация белгиси у дунёнинг исталган бурчагида ҳар хил ташкилотлар томонидан тан олинишини билдиради, шунингдек биз ҳақиқатдан Сертификат берилган стандартнинг талабларига мувофиқлигимизнинг ёрқин далолати ҳисобланади.

Аккредитация сертификатлаштириш органи мунтазам ва тизимли равишда, шу жумладан аудит ўтказиш сифатига, ходимларнинг лаёқатлилигига ва ҳ.к. нисбатан, аккредитация бўйича ваколатли назорат органларининг текширувларидан ўтишини билдиради.

Бугунги кунга “ЎзММИ” ДК томонидан Туркия республикаси Миллий аккредитация органига (ТУРКАК) қуйидаги йўналишлар бўйича лабораторияларнинг ISO/IEC 17025:2017 “Синов ва калибрлаш лабораторияларининг лаёқатлилигига қўйиладиган умумий талаблар” стандарт талабларига  мувофиқлигини баҳолаш бўйича халқаро аккредитация ўтказиш учун ариза берилган:

– масса ва у билан боғлиқ катталиклар: 1 mg  дан 1 kg  гача тошлар,

– манометрлар, босим ўзгартиргичлари, 0 дан  7 МРа гача босим датчиклари,

– термометрия ва иссиқлик физикаси: минус 30 °С дан плюс 300 °С гача суюқликка оид шиша термометрлар.  

Ҳозирги пайтда ТУРКАК порталига, ТУРКАК томонидан баҳолаш учун, рўйхатига 22 номдаги “ЎзММИ” ДК ҳужжатлари кирадиган зарур ҳужжатлар тўплами киритилган. ТУРКАК  томонидан, бир ойдан кўп давом этмайдиган, норматив ҳужжатларни экспертиза қилиш жараёни бошланган. Менежмент тизимининг тақдим этилган ҳужжатларини экспертлар томонидан  экспертиза қилиш натижаларига кўра лабораторияларнинг тайёрлик даражаси ва “ЎзММИ” ДК лабораторияларини аккредитациядан ўтказишнинг дастлаб муддатлари аниқланади.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, “ЎзММИ” ДК мутахассислари ҳозирги пайтда, хорижий мамлакатларнинг ташкилотлари ҳали ўтмаган ёки энди ўта бошлаган ISO/IEC 17025:2017 “Синов ва калибрлаш лабораторияларининг лаёқатлилигига қўйиладиган умумий талаблар” халқаро стандарт талабларига мувофиқ ўз менежмент тизимининг камчиликларини тўлдириш билан шуғулланмоқда.

Умид қиламизки, “ЎзММИ” ДК раҳбарияти ва ходимларининг самарали ишлари ижобий натижа бериб, халқаро даражада ташкилот нуфузини оширади.