Халқаро эътироф этилишга яна бир қадам

Ўзбекистон (ЎзММИ) ва Молдова Миллий метрология институти (INM) ўртасида имзоланган Илмий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги келишув доирасида 2019 йил 24 июндан 28 июнгача бўлган даврда ЎзММИ лабораторияларини халқаро аккредитациядан ўтказишга тайёрлигини баҳолаш учун INM мутахассислари таклиф этилди.

ЎзММИ ва INM мутахассислари томонидан амалдаги менежмент тизимининг ISO/IEC 17025:2017 халқаро стандартнинг янги версияси бўйича ўтиш амалиёти билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди. Масалаларни муҳокама қилиш борасида менежмент тизимини жорий этишда мутахассислар томонидан орттирилган тажриба алмашиш амалга оширилди.

Томонлар шунингдек сифат менежмент тизимига қўйиладиган янги талаблар билан боғлиқ қуйидаги масалаларни ҳам муҳокама қилдилар:

– лабораториялараро солиштиришлар;

– менежмент билан боғлиқ хавф-хатарлар;

– лаборатория ходимлари ўртасида менежмент тизимидаги масъулият ва ваколатларини тақсимлаш ва бошқалар.

Шунингдек мутахассислар ЎзММИ менежмент тизимининг TÜRKAK томонидан халқаро аккредитациядан ўтказиш учун тайёрланган зарур ҳужжатлар тўпламини биргаликда кўриб чиқдилар ва уларга тузатишлар киритдилар.

Менежмент тизимининг тақдим этилган ҳужжатларини кўриб чиқиш якунларига кўра мутахассислар томонидан лабораторияларнинг ЎзММИ лабораторияларини халқаро аккредитациядан ўтказишга тайёрлик даражаси аниқланди.

INM институтининг сифат бўйича менежерлари  ЎзММИ менежмент тизимини ривожлантириш бўйича ўз тавсияларини бердилар. Келажакда менежмент тизими учун масъул шахслар томонидан зарур бўлган ҳужжатлар, шу жумладан калибрлаш фаолиятига оид ЎзММИ структурасидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда қўшимча ишлаб чиқилади.

Биргаликдаги иш жараёнида техник ходимлар ҳам иштирок этиб, лаборатория амалиётида ISO/IEC 17025:2017 халқаро стандарт талабларини амалга ошириш амалий тажрибалари билан алмашдилар.

Шунингдек INM мутахассисларининг ташрифи вақтида суюқликка оид шиша термометр ёрдамида икки томонлама солиштиришлар ўтказилди. Бундан ташқари, ҳарорат катталиклари лабораториясининг мутахассислари ҳарорат ўлчаш воситаларини калибрлаш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.