Халқаро атом энергияси агентлигининг навбатдаги ўқув семинари

Жорий йилнинг 23-27 сентябр кунлари Қозоғистон Республикасининг Алмата вилояти Капшигай шаҳрида Халқаро атом энергияси агентлиги (IAEA) томонидан ташкил этилган навбатдаги илмий-амалий ўқув семинар бўлиб ўтди.

Ушбу ўқув семинаридан кўзланган асосий мақсади Иккиламчи дозиметрия лабораториясини (SSDL) ташкил этиш, радиотерапия ва рентген химоя дозиметриларни метралогик назоратини йўлга қўйиш,  калибрлаш ишларини амалга ошириш, менежмент тизимларини жорий қилиш ҳамда соҳада малакали мутахассисларни тайёрлашга қаратилган.

Семинарда “Ўзбекистон миллий метрология институти” Давлат корхонасининг вакиллари ҳам иштирок этишди хамда билим ва кўникмалрини ошириб қайтишди.

Ортирилган билим ва кўникмалар Ўзбекистонда МАГАТЭ томонидан UZB 6015 «Ўзбекистон Республикаси иккиламчи дозиметрия лабораториясини ташкил этиш» техник хамкорлик лойиҳаси асосида ташкил этилаётган лабораторияни яратишда яна бир муҳим қадам бўлиб ҳизмат қилади.