Халқаро алоқалар

Жорий йилнинг 27-29 август кунлари Россия Федерациясининг Иркутск шаҳрида “Давлат метрология муассасаларининг Евро-Осиё ҳамдўстлиги (КООМЕТ)” минтақавий метрологик ташкилотининг “Термометрия ва иссиқлик физикаси” Техник қўмитаси (1.10 ТҚ)нинг навбатдаги 16-йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Россия, Словакия, Испания, Германия, Украина, Белорусия, Молдова, Қозоғистон, Қирғизистон давлатларининг метрология институтлари мутахассислари ҳамда ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлигини ўлчаш воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг раҳбар ва ҳодимлари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида сўзга чиққанлар ҳозрги вақтда ҳарорат катталикларини ўлчаш соҳасида олиб борилаётган ишлар, янгиликлар ҳақида сўз юритишди.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон миллий метрология институти ҳодими Диёр Захидов ҳам сўзга чиқиб, институтда олиб борилаётган ишлар, келажакда амалга ошириладиган режалар, Молдова меторология институти билан ўтказилиши режалаштирилган пилот солиштириш ишлари ҳақида маълумот берди.

Ушбу йиғилиш давомида, Кельвин бирлигини янги талқинини амалиётга тадбиқ этиш, КООМЕТ ташкилотига аъзо бўлган метрология институтларини “Халқаро тарозилар ва ўлчовлар бюроси” базасидаги калибрлаш ва ўлчаш имкониятларининг ҳозирги ҳолати, термометрия соҳасида амалга оширилаётган ишлар, янгиликлар ва давлатлараро олиб борилаётган солиштириш ишлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари ушбу йиғилиш доирасида ҳавонинг нисбий намлигини ўлчаш бўйича ҳам семинар ўтказилди. Россия Федерациясининг “Физик-техникавий ва радиотехник ўлчашлар илмий-тадқиқот институти”нинг Шарқий-Сибир филиали мутахассислари сўзга чиқиб нисбий намликни ўлчаш воситалари қиёслаш чизмасига киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида сўз юритдилар. Шунингдек, ишлаб чиқарувчи корхона раҳбарлари ўзларининг чиқишлари давомида ишлаб чиқарилаётган янги турдаги қурилмалари ҳақида маълумот бердилар.

Йиғилиш якунида эса ушбу каби йиғилиш ва семинарлар келажакда кўплаб ўтказилиши мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланди.