Халқаро ҳамкорлик йўлида

Бугун Германиянинг Федерал физика – техника институти (PTB) вакиллари: лойиҳа координатори Оливер Дитхард ва экспертлар Олаф Шнелле-Вернер бошчилигидаги физик кимёвий ва термометрия соҳасида фаолият олиб борувчи мутахассислар билан ЎзММИ директор ўринбосари Нуриддин Раймжонов, институтнинг “Калибрлаш ва қиёслаш хизматлари кўрсатиш маркази” раҳбари Марат Юнусов ва марказнинг бош мутахассиси Диёр Захидов  ҳамда “Физик-кимёвий, оптик-физикавий ва ҳарорат катталиклари ўлчаш” бўлимининг мутахассислари Бекзод Мўминбеков, Ислом Абдумажидов ва Никита Шуваловлар иштирокида рН метрия, кондуктометрия ва термометрия мавзусида веб-конференция ўтказилди.

Веб-конференция суҳбат шаклида ўтказилиб, унда рН метр, кондуктометр ва термометр ўлчаш воситаларини калибрлаш масалалари, сифат менеджменти тизими, калибрлашга ўтиш жараёни бўйича ҳал этилиши керак мавзулар ҳақида сўз юритилди.

Ҳозирги кунда Физик-кимёвий, оптик-физикавий ва ҳарорат катталиклари ўлчаш бўлими аккредитация доирасини кенгайтириш мақсадида  рН метр ва кондуктометр ўлчаш воситаларини калибрлаш ишларини амалга ошириш учун бажарилиши керак бўлган вазифалар, жумладан, мутахассислар билан рН метр ва кондуктометрларни калибрлаш бўйича тренинг ўтказиш, калибрлашга тегишли бўлган процедуралар – жараёнларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш яъни, валидация қилиш, ишчи эталонларни калибрлашдан ўтказиш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Федерал физика – техника институти вакиллари калибрлаш ишлари бўйича белгиланган талабларга асосан амалга оширилиши керак бўлган вазифалар юзасидан ўзларининг маслаҳатларини беришди. Шунингдек, калибрлаш жараёнлари бўйича меъёрий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиб беришларини таклиф қилишди.

 

Матбуот хизмати