Вазирлик, идоралар ва юридик ташкилотлар диққатига

Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўгрисидаги” ҳамда “Энергиядан оқилона фойдаланиш” тўғрисидаги Қонунларига асосан ёнилғи энергетика манбаларини хисоб-китоб қилишда, сарфлашда қўланиладиган ҳамда йул харакат ҳавфсизлигини таъминловчи барча ўлчов воситаларини, жумладан, автотранспорт воситаларига ўрнатилган спидометр ва тахографлар даврий равишда метрологик текширувдан ўтказилиб турилиши лозим.

Спидометр ва тахографларнинг қиёслашлараро оралиқ муддати “Текширувдан (қиёслашдан) ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг Рўйхати”га (АВ 04.05.2016й., 2782-сон) асосан 12 ой деб белгиланган.

Ушбу қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида Сизнинг ташкилотингизга (вазирлик, идора, юридик ташкилотлар) тегишли бўлган автотранспортларнинг спидометр ва тахографларини ўз муддатида давлат қиёсловидан ўтказишингиз лозимлигини билдирамиз.

Шунингдек, юқоридаги ўлчаш воситаларини давлат қиёсловдан ўтказиш бўйича, Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон миллий метрология институти” Давлат корхонасига,   республика вилоятларида Ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказларига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.