Турли элементларни таҳлил қилганда полярограф қўлланиши зарурлиги ҳақида

Ҳозирги кунда озиқ-овқат, металлургия, фармацевтика ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларида ишлатиладиган турли элементларни таҳлил қилиш учун қўплаб ускуна ва приборлардан фойдаланилади. Қадимдан маълумки, кимёвий элементларнинг таҳлили анча сермашаққат ва бирор бир элементни ўлчашда кўп куч талаб этилади. Камдан-кам приборлар суюқ муҳитда микро
ва макро-элементлар таҳлилини ўтказиши мумкин. Полярограф Zn, Cd, Pb, Cu, Hg, As, Fe, Se, Sb, Sn, Cr, Bi, Mn, Co, Ni, Au, Ag, Pt, Pd, Os каби оғир металлар, йод, анилин, В1, В2, С витаминлари ва таҳлил қилинаётган объектлардаги бошқа аралашмаларни вольтамперометрик жиҳатдан аниқлаш учун мўлжалланган:

  • ичимлик, оқова, табиий, денгиз сувларида
  • ер, тупроқ, сув тагидаги қатламларда
  • озиқ-овқат маҳсулотлари ва  озиқ-овқат хом ашёсида
  • ишчи зона ҳавосида, саноат чиқиндиларида
  • косметика  маҳсулотларида
  • дори препаратларида 
  • алкогол ва алкоголсиз ичимликларда
  • биологик суюқликларда
  • озуқа, озуқа қўшимчаларида, ветпрепаратларда 
  • минерал ўғитларда
  • болалар учун мўлжалланган маҳсулотларда   
  • қора ва рангли металлургия маҳсулотларида 

Полярографнинг ўлчаш усули таҳлил қилинаётган модданинг электрқайта тикланишида ёки электроксидланишида юзага келадиган электркимёвий таҳлилга, ток кучини ўлчашга асосланган.

Полярографик таҳлил усули юқори сезгирликка эга бўлиб, бу тадқиқ қилинаётган модданинг жуда кичик миқдорларини аниқлашга имкон беради. Олинган вольт-амперли тавсифдан ҳам моддани идентификациялаш учун, ҳам унинг концентрациясини аниқлаш учун фойдаланилади.

Полярографларни калибрлаш ва қиёслаш “Ўзстандарт” агентлиги “Ўзбекистон миллий метрология институти” Давлат корхонасида, полярографлар метрологик тавсифларининг текшируви учун, шунингдек синовлардан, шу жумладан турини тасдиқлаш мақсадида синовдан ўтказиш борасида ҳар хил турдаги ўлчаш воситалари метрологик тавсифларининг текширувини ўтказишда, ўлчашларни бажариш усулиятларини метрологик аттестатлашда қўлланадиган металл ионлари сувли эритмалари таркибининг давлат стандарт намуналари ёрдамида амалга оширилади.