Туркиянинг аккредитатлаш агентлиги (ТУРКАК) ва ЎзММИ вакиллари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди

Айни пайтда Коронавирус пандемияси даврида юртимиздаги корхона ва ташкилотларнинг халқаро ҳамкорлик доирасидаги фаолияти видеоконференция ёрдамида амалга оширилмоқда. Ўзбекистон миллий метрология институти ва Туркиянинг аккредитатлаш агентлиги (ТУРКАК) ҳамкорлиги доирасида куни кеча навбатдаги видеоконференция бўлиб ўтди.  ТУРКАК вакиллари томонидан масофавий видеоконференция давомида баҳолаш аудити борасидаги тавсиялар берилди.

Видеоконференция давомида ТУРКАК томонидан баҳолаш аудитини ўтказиш бўйича бир қатор масалалар ўрганилди ва бу борада ҳамкорлик мунтазам равишда олиб борилиши белгилаб олинди.

Матбуот хизмати