Тошкент шахар Мирзо Улуғбек  туманида жойлашган “Наврўз дехқон бозори”АЖ да ўтказилган ўрганишлар хамда  электрон тарозилар билан таъминланишининг  2019 йил 9 июн холати бўйича маълумот.

“Наврўз дехқон бозори”АЖ да жами савдо ўринлар сони 1512 тани ташкил этиб, шундан тарози талаб этиладиган савдо ўринлари сони 175 тани ташкил этади. Иккита савдо урни учун 1 дона тарози хисобида, жами 88 дона тарозилар талаб этилади. Хозирги кунда деҳқон бозорида жами 200 дона тарозилардан фойдаланилмокда.       

Тошкент шаҳри худудидаги деҳқон бозорларини Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори талабларидан келиб чиқиб, замонавий электрон тарозилар билан таъминланишига алохида эътибор қаратиб келинмокда.

Бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги ташаббуси билан 2018 йил 15 январда мутасадди ташкилотлар билан хамкорликда “Тошкент шахар дехкон бозорларида етишмайдиган тарозиларнинг ўрнини қоплаш хамда мавжуд механик тарозиларни янгилаш мақсадида замонавий электрон тарозиларни 2018 йил хисобидан харид қилиш буйича режа-жадвали” ишлаб чиқилган.

Мазкур режага асосан, дехқон бозори 20 дона замонавий электрон тарозилар билан таъминлаш белгиланган бўлиб, хозирги кунгача 200 дона харид қилинганлиги маълум бўлди.

Бугунги кунда, дехкон бозорида тарозилар етишмаслиги оқибатида сотувчи ва деғқонлар томонидан 102 дона давлат қиёслаш кўригидан ўтказмасдан шаҳсий тарозилардан фойдаланишларига йўл қўйилмоқда.

Ваҳоланки Ўзбекистон   Республикаси    Вазирлар   Махкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш Қоидалари”нинг 23-бандига асосан бозор худудида факат бозор маъмурияти томонидан тақдим этилган тарозилар ва бошка ўлчов асбобларидан фойдаланиш (турғун савдо шахобчаларидан ташқари) белгилаб ўтилган. Мазкур қарорнинг 66-бандига асосан эса, қоида бузилишига йул қўйган шахсларга нисбатан жавобгарлик белгиланган.

Шунингдек, дехқон бозори худудида  харидорларга қулай ва кўринадиган жойларга жами 6 дона назорат тарозилари ўрнатилган.