Тошкент шаҳар ЙҲХБ автотранспортлари спидометрлари навбатдаги қиёслашдан ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўгрисида”ги, “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунларига асосан ёнилғи энергетика ресурсларини ҳисоб-китоб қилиш ва сарфлашда қўлланиладиган ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи барча ўлчаш воситалари жумладан, автотранспорт воситаларига ўрнатилган спидометр ва тахографлар даврий равишда метрологик текширув(қиёслаш)дан ўтказилиб турилиши лозим.

Спидометр, таксометр ва тахографларнинг қиёслашлараро оралиқ муддати белгиланган тартибга асосан 12 ой этиб белгиланган.

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси автотранспортларининг спидометрлари навбатдаги қиёслаш кўригидан ўтказилмоқда.