Тиббий техника метрологик текшируви бўйича ўлчаш имкониятларининг кенгайтирилиши

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 112-сон “Тиббиётда қўлланадиган лаборатория ва диагностика ускуналарининг метрологик назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини бажариш мақсадида Ўзбекистон миллий метрология институти лабораториясининг пулсоксиметрлар ва ултратовушли терапия аппаратлари (УТТ) метрологик текшируви бўйича аккредитация доирасини кенгайтириш амалга оширилди.

Ўзбекистон миллий метрология институти ихтисослашган лабораториясининг метрологик текшируви бўйича ўлчаш имкониятларини тиббиёт ташкилотларида ўлчаш функцияларига эга тиббий техника метрологик текширувини амалга ошириш бўйича кенгайтириш, аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар самарадорлиги ва хавфсизлигини оширишга кўмаклашади.  

Шуни эслатиб ўтамизки, УТТ аппарати периферик асаб тизими, мушак-скелет тизими ва ҳ.к. касалликларини даволашда инсон танасининг турли жойларига улар билан таъсир кўрсатиш мақсадида ултратовушли тебранишларни юзага келтириш учун мўлжалланган.

Пулсоксиметр капилляр қоннинг кислород билан сатурацияси даражасини ноинвазив ўлчаш учун мўлжалланган.