Солиштириш ишлари амалга оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 29 апрелдаги 2935-сонли ҳамда  2018 йил 12 декабрдаги 4059-сонли “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарорларига мувофиқ Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тизимини янада такомиллаштириш, халқаро стандартларни ва техник регламентларни тизимли жорий этиш, Ўзбекистон Республикаси Миллий эталонлар базасини ривожлантириш асосида маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатдошлигини ошириш, шунингдек, «Ўзстандарт» агентлигининг тузилмасини халқаро талабларга мувофиқлаштириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан Россия давлатида ишлаб чиқарилаган Turbo Flow UFG-F турдаги электрон ультратовушли оқим ўлчагич-ҳисоблагични “УзММИ”ДК, “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Худудгазтаъминоти” АЖ ходимлари билан биргаликда солиштириш ишлари амалга оширилмоқда.