Самарқанд Автомобил заводи ва “KRANTAS” МЧЖ “ISUZU” юк автомобилининг янги маркасини ишлаб чиқарди.

“KRANTAS” МЧЖ заводи Ўзбекистон Республикасининг, турли саноат соҳалари ва қурилиш сектори учун махсус техника ишлаб чиқаришга ихтисослашган, энг йирик корхонаси ҳисобланади.

СамАвто автомобиллари – бу юқори сифатли техникада бажарилган новаторлик конструкторлик ғояларнинг дадил амалга оширилишидир. Замонавий дизайн юқори техник тавсифлар билан биргаликда СамАвто техникасига, дунё ишлаб чиқарувчилари билан рақобат қилган ҳолда, халқаро автотехника бозорида барқарор позиция эгаллашига имкон беради. Ишлаб чиқариш жараёнида чиқарилаётган маҳсулотнинг сифат даражасини оширишга алоҳида жиддий аҳамият қаратилмоқда.

Яқинда СамАвто “KRANTAS” МЧЖ  билан биргаликда N2 “ISUZU” тоифасидаги илгакли юклагичнинг янги маркасини: КП-44, с моделини ишлаб чиқарди. Юк автомобилини электр магнит мос келувчанликка синовлардан ўтказиш учун  “KRANTAS” МЧЖ  “Ўзстандарт” агентлиги қошидаги Миллий метрология институтига мурожаат қилди. Синовлар “KRANTAS” МЧЖ заводида ўтказилди.