Халқаро OIML тавсияларига мос равишда ўлчашлар амалга оширилди

Халқаро ISO/IEC 17025 стандарти талабининг ўлчашлар натижаларини ишончлилигини таъминлаш ва калибрлаш ишлари сифатини мониторинг қилиш қисмини бажариш мақсадида 25 март куни Ўзбекистон миллий метрология институти Калибрлаш ва ўлчаш хизматлари марказининг масса ўлчаш лабораториясида ўзаро солиштириш ишлари амалга оширилди.

Солиштириш давомида марказ мутахассислар томонидан халқаро OIML тавсияларига мос равишда 50 g қийматдаги Е1 ва Е2 дан аниқликдаги тарози тошлари билан солиштириш ишлари амалга оширилди.

 Ўлчашлар давомида олинган натижалар лаборатория фаолиятини яхшилаш ва ўлчашлар натижаларини назорат қилиш учун таҳлил қилинади ва фойдаланилади.