Наврўзи олам муборак бўлсин

Она табиатнинг гўзалликлари ва чексиз мўъжизалари ҳамиша одамзотни ўзига маҳлиё айлаган.  Барчамиз бошқа  фасилларга қараганда, баҳорни севамиз ва ардоқлаймиз.

Бунинг ўзига хос сабаби бор. Фасиллар келинчаги бўлмиш баҳор, табиатнинг ўйғонишидан дарак берса, Наврўзи олам эса, бутун бир тириклик ва ҳаётни севишга, инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибатни тараннум этадиган ардоқли байрам десак муболаға бўлмайди.

Фурсатдан фойдаланиб юртдошларимизни, жумладан “Ўзстандарт” агентлиги тизимида меҳнат қилаётган ҳамкасбларимизни  юртимизга кириб келган баҳор ва наврўз байрамлари билан чин юракдан табриклаймиз. Ҳар кунимиз наврўз қувончларига бой бўлсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.