9 – июн Бутунжаҳон Аккредитация куни

Ўзбекистон миллий метрология институти жамоаси “9 – июн Бутунжаҳон Аккредитация куни” билан аккредитация идоралари ходимлари – соҳа мутахассисларини муборакбод этади. Мутахассисларнинг соҳа ривожида олиб бораётган самарали меҳнатларига ривож ва омад ёр бўлсин.
Бутунжаҳон аккредитация кунини таъсис этиш ташаббуси Аккредитация бўйича халқаро форум (IAF) ва Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (ILAC) га тегишли бўлиб, 2007 йил октябр ойида Сидней (Австралия) шаҳрида ҳар йили 9 июн санасини “Бутунжаҳон аккредитация куни” сифатида нишонлаш бўйича ушбу ташкилотларнинг Бош Ассамблеясида қўшма қарор қабул қилинган.