27 июнь матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни.

Ўзбекистон миллий метрология институтининг катта жамоаси барча оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклайди!

Юртимизнинг ва умуман бугунги дунё ахборот маконида журналистлар, мухбирлар, фотомухбирлар, умуман барча оммавий ахборот воситаларида хизмат қилаётган ҳар бир ходимнинг ўз ўрни ва ҳиссаси бор. Дунё ҳамжамияти ватанимизда кечаётган ҳар бир воқеа-ҳодисалар ҳақидаги холис, тўғри ва аниқ хабарларни сизнинг иштирокингиз орқали қабул қилишмоқда. Шунингдек, айнан сизлар орқали халқимиз ҳам ҳаётда рўй бераётган хабарлар, воқеалардан хабардор бўлиб турибди. Сизларнинг меҳнатингиз самараси ўлароқ туну-кун янги хабар, янги маълумот эълон қилиб борилмоқда. Машаққатли меҳнат ва маъсулият талаб қиладиган, фахрли сиздай касб эгаларининг ишларида ривож, омад ва зафарлар тилаймиз!