“Давлат метрология муассасаларининг Евроосиё ҳамкорлиги” (КООМЕТ) 1.2 “Акустика. Ультратовуш. Вибрация” техник қўмитасининг 15 – йиғилиши бўлиб ўтди

“Давлат метрология муассасаларининг Евроосиё ҳамкорлиги” (КООМЕТ) 1.2 “Акустика. Ультратовуш. Вибрация” техник қўмитасининг навбатдаги йиғилиши 2020 йилнинг 13 октябрь куни видеоконференция шаклида ташкил этилди.

Унда 8 та КООМЕТга аъзо мамлакат (Беларусь, Хитой, Грузия, Литва, Россия, Туркия, Украина ва Ўзбекистон) вакиллари иштирок этишди.

Техник қўмитада амалга оширилаётган лойиҳалар, шунингдек, кун тартибидаги бошқа масалалар (шу жумладан Техник қўмитанинг қоидаларини янгилаш, узоқ муддатли иш дастурини ишлаб чиқиш, 2020-2022 йиллар учун КООМЕТни ривожлантириш дастурини амалга ошириш, ўқув семинарлари ва малака ошириш ва бошқалар) кўриб чиқилди.

КООМЕТ доирасида олиб борилаётган солиштиришлар бўйича:

СООМЕТ 706/RU/16 “Қаттиқ жисмларда бўйлама ультратовуш тўлқинларининг тарқалиш тезлиги ўлчаш натижаларини солиштириш (пилот)” бўйича “А” ҳисоботини тайёрлаш ва солиштиришнинг барча иштирокчилари билан келишиш якунига етказиш ҳамда “Б” ҳисоботи лойиҳасини тайёрлаш;

СООМЕТ 757/RU/18 “Инфратовуш частотаси диапазонидаги ҳавода товуш босими бирликлари учун миллий стандартларни 0,1 Hz дан 100 Hz гача солиштириш (қўшимча)”) солиштириш жадвалига мувфиқ давом эттириш;

СООМЕТ 786/RU/19 “10 kHz дан 500 kHz гача частота оралиғида гидрофонларни амплитуда-фазали калибрлаш натижаларини солиштириш” солиштириш жадвалига мувфиқ давом эттириш;

СООМЕТ 790/UZ/19 “Товушли калибрларни калибрлаш солиштириш (қўшимча)” учун солиштиришнинг техник баённомасини тайёрлашни якунлаш бўйича ва солиштиришларни жадаллаштиришга доир қатор масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

2020-2021 йилларга мўлжалланган КООМЕТ ўқув семинарларини онлайн форматда ташкил этиш режаси тасдиқланди.

Бундан ташқари, КООМЕТга аъзо мамлакатлар миллий метрология институтларининг малака оширишни ташкил этишдаги имкониятлари муҳокамаси натижаларига кўра Беларусь давлат метрология институти ҳаво акустикаси соҳасида Вилнюс метрология марказига маслаҳат ва услубий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

КООМЕТ ТҚ 1.2 нинг навбатдаги 16-йиғилиш 2021 йил сентябрь ойида Грузия миллий метрология институтида ўтказиш келишиб олинди.

Матбуот хизмати