“Бутунжаҳон савдолари учун ўлчашлар” шиори остида видеоконференция тарзида илмий-амалий анжуман ўтказилди

Парижда 1875 йил 20 майда халқаро дипломатик конференция бўлиб ўтган ва “Метрик конвенция” имзоланган. Шу кундан бошлаб ушбу сана “Бутунжаҳон метрология куни” этиб нишонланади. Айнан шу кунда “Халқаро ўлчамлар ва тарозилар Бюроси” ташкил этилган. Бюро ҳар йили бир мавзу – бир шиор белгилаб иш юритади. Ўтган йили “Халқаро ўлчамлар тизими бирлиги – фундаментал яхшироқдир” мавзусида Бюро томонидан “Метрик конвенция”га аъзо Давлатлар билан ўзаро ҳамкорликни давом эттирди. Ўлчашлар илми, янада кенгаяётган метрология фандаги ютуқ ва янгиликлар, ишлаб чиқариш, халқаро савдо муносабатлари, табиатни муҳофаза қилиш ва ҳаёт фаровонлигини оширишда асосий ролни ўйнайди.

2020 йилдаги мавзу: “Бутунжаҳон савдолари учун ўлчашлар” этиб қабул қилинди. Мавзу йирик савдоларни амалга оширишни таъминлаш давомида маҳсулотларни стандартлар ва қоидаларга мослиги шунингдек, истеъмолчиларни маҳсулот сифатига бўлган талабини қониқтириш мақсадида белгиланди. Ҳар йили Бюро билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳамкор – метрология корхоналари томонидан “Бутунжаҳон метрология куни” муносабати билан қўшимча тадбирлар уюштирилади. Бу анъана Ўзбекистон миллий метрология институтини ҳам четлаб ўтмайди. Аниқроғи, институт жамоаси ташабббуси билан ҳар йили шу санада соҳага доир тадбирлар уюштирилади.

Бугун ҳам бу анъана давом эттирилиб “Бутунжаҳон савдолари учун ўлчашлар” шиори остида илмий-амалий видеоконференция ўтказилди. Анжуман Ўзбекистонда ўлчаш ва синовларнинг бир хиллигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш ҳолати ва истиқболларининг долзарб масалалари, шунингдек, метрологик фаолиятнинг меъёрий-ташкилий ва услубий масалалари юзасидан веб конференция орқали онлайн шаклда ўтказилди. Унда элликка яқин Вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасаларидан вакиллар, “Ўзстандарт” агентлиги  ва ЎзММИ  раҳбарияти ҳамда ҳудудий филиаллар мутахассислари иштирок этишди. Фармацевтика соҳасида ўлчашлар аниқлигида илмий-иновацион тадқиқотлар олиб борилиши, Олий таълим тизимида “Фан ва техникада ўлчашлар ноаниқлиги” фанини ўқитилиш ҳолати ва уни такомиллаштиришни илмий-услубий йўналишлари, қишлоқ хўжалиги соҳасида электр ва ноэлектр катталикларни ўлчаш муаммолари шунингдек, Ўзбекистон Республикасида метрология хизматини кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлари масалалари таҳлил қилинди.

“Халқаро ўлчамлар ва тарозилар Бюроси” билан доимий ҳамкорликда фаолият олиб бораётган “Ўзбекистон миллий метрология институти” жамоаси Республикамизнинг турли соҳаларида фаолият юритиб келаётган барча ҳамкасбларини 20 май — “Бутунжаҳон метрология куни” билан чин дилдан самимий муборакбод этади.

http://www.worldmetrologyday.org/posters.html
http://www.worldmetrologyday.org/events.html