“Ўзстандарт” агентлигининг мажлислар залида “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонасининг 2019 йилда ўтказиладиган техник ўқишлар режа-жадвалига биноан жорий йилнинг 02- август куни навбатдаги техник ўқиш бўлиб ўтди.

Техник ўқишни «Геометрик ва механик катталикларини ўлчаш илмий ишлаб чиқариш бўлими» мутаҳассиси З.А Мухторов “Ўзбекистон Республикаси миллий эталонлари тўғрисидаги маърузаси билан очиб берди. Маъруза давомида эталонлар ва уларнинг классификацияси ҳамда хозирги кундаги “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонасида мавжуд бўлган миллий эталонлар ҳакида тўлиқ маълумот берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2935-сон қарорига асосан «2018 — 2022 йилларда «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат к орхонаси томонидан харид қилган эталонлар ва энг юқори аниқликдаги ўлчов воситалари ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилди.