“ЎзММИ” ДК лабораториясида юқори аникликдаги куч ўлчаш эталони ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2935-сонли қарорига мувофик “ЎзММИ” ДК да юқори аникликдаги МСВ-1000 МГ4 туридаги ўлчаш диапазони 20 kN дан 1000 kN ҳамда аниқлиги 0,02  %  бўлган  куч ўлчаш эталони харид қилинди ва ўрнатилди.

Жорий йилнинг июль ойида Россиянинг ВНИИМ институти мутахассиси томонидан калибровкадан ўтказилди. Ҳозирги кунда  ўлчаш диапазони 1000 kN гача бўлган намунавий ва ишчи  динамометрларни киёслаш ва калибрлаш ишларини олиб бориш  имконияти яратилди.