“ЎзММИ” ДК Навоий филиали томонидан 13 турдаги ўлчаш йўналишлари бўйича метрологик хизматлар олиб борилмоқда

“ЎзММИ” ДК Навоий филиалининг аккредитация доираси 13 та ўлчаш йўналишни ўз ичига олиб, филиал вилоятдаги мавжуд 539729 дона  ўлчаш воситаларидан 475 992 донасини  филиалнинг ўзида қиёслаш ишларини амалга ошириш имкониятига эга. Қолган ўлчаш воситаларини қиёслаш ишлари филиал мутахассислари томонидан логистик хизматлар орқали   жойларнинг ўзида тўлиқ амалга оширилмоқда.

“ЎзММИ” ДК Навоий филиалига жорий йилнинг биринчи чораги давомида жами 3805 та мурожаатлар келиб тушган, жумладан:

— Даврий қиёслаш бўйича 462 та,

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 698-сонли Қарорига асосан 3343 та.

Даврий қиёслаш бўйича келиб тушган 462 та мурожаат ижроси бўйича метрологик хизматлар амалга  оширилиб, жами 2759 дона ўлчаш воситалари қиёсланиб, тегишли сертификатлар расмийлаштирилган.

Юқоридаги қарорга асосан шу кунга қадар келиб тушган 3343 та мурожаатнинг барчасини ижроси тўлиқ таъминланди. Амалга оширилган қиёслаш ишлари натижасида 3080 та ҳисоблагичларга қиёслаш сертификатлари расмийлаштирилди. Фойдаланишга яроқсизлиги аниқланган 263 та ҳисоблагичга тегишли хабарномалар расмийлаштирилди.

Ушбу мурожаатлардан  2943 таси электрон дастур орқали юборилган. Бундан ташқари “Сувоқава” ДУК томонидан 400 та сув ҳисоблагичлар тақдим этилди ва даврий қиёслашдан ўтказилди. Электр энергияси ҳисоблагичлари Ҳудудий электр таъминоти корхонаси томонидан қиёслашдан ўтган янги турдаги электрон ҳисоблагичларга алмаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз филиалда КОРОНАВИРУСга қарши карантин талаблари бажарилмоқда.