“ЎзММИ” ДК да навбатдаги техник ўқиш бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонасининг 2019 йилда ўтказиладиган техник ўқишлар режа-жадвалига биноан 19 апрел куни навбатдаги техник ўқиш бўлиб ўтди.

Техник ўқишни Ўзбекистон Республикасининг 28.12.1993 йил 1004-XXII-сонли “Метрология тўғрисидаги қонун”нинг янги тахририда қандай ўзгартиришлар кўзда тутилганлиги хақида бўлим бошлиғи Н.Раимжонов ўқиш қатнашчиларига батафсил маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.12.2018 йилдаги ПҚ -4059-сонли қарори “Техник жихатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг мазмун ва мохиятлари хақида бўлим бошлиғи Б.Абдураззоқов  техник ўқиш иштирокчиларига тушинтиришлар берди. Техник ўқишда бўлим мутахассислари ҳамда “ЎзММИ” ДК  бўлим бошлиқлари иштирок этиб, қатнашчилар томонидан кўпгина саволлар ва тавсиялар берилди.