Ўзбекистон миллий метрология институтида “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ташкил этилди

Ҳашар — азалдан одамларни бирлаштириш билан бирга улардаги эзгу фазилатларни уйғотиб келган. Ҳашар давомида юртимизнинг маҳаллалари, гузар ва хиёбонлар, корхона ва муассасалар янада саранжом-саришта кўриниш олади.
Юртимизда 14 март куни бошланган умумхалқ хайрия ҳашарида Ўзбекистон миллий метрология институтида ҳам эрта тонгдан атрофни тартибга келтириш, дарахтларни оқлаш ва шакл бериш шунингдек, бўёқ ишлари олиб борилди.