Ўзбекистон миллий метрология институти ва GM POWERTRAIN UZBEKISTAN ўртасида ҳамкорлик борасида учрашув ташкил этилди

Ўзбекистон миллий метрология иниститути масъуллари “GM POWERTRAIN UZBEKISTAN” АЖ ўртасида манфаатли учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда ҳамкорликда ишлаб чиқариш сифатини ошириш, Европа талабларига жавоб берадиган синов лабораторияларни ташкил этиш ҳамда лабораториялардаги ўлчов воситаларни метрологик тавсифлари ҳақида фикр алмашилди.

Шунингдек, суҳбат давомида Ўзбекистон миллий метрология иниститути томонидан бажариладиган қиёслаш ишларининг сифатини яънада яхшилаш фойдаланилаётган меъёрий ҳужжатлар базасини такомиллаштириш, синов лабораторияларидаги замонавий синов ускуналари ва ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш учун мутахасислар малакасини замон талаблари даражасига чиқариш каби соҳага оид масалалар муҳокама этилди.

«GM POWERTRAIN UZBEKISTAN» корхонаси раҳбарияти Синов лабораторияларидаги юқори аниқликдаги намунавий синов ва ўлчаш воситаларидан ҳамкорликда фойдаланиш ҳамда кадрлар малакасини хорижий мамлакатларнинг ривожланган миллий метрология институтларида калибрлаш йўналиши бўйича малака ошириш таклифларини билдирди.