Ўзбекистон миллий метрология институти мутахассиси тонометр ускунасини текшириш жарарёнида

Тонометр — тиббий муассасаларда ва уйда юрак-қон томир тизимининг ҳолатини аниқлаш учун ишлатиладиган ўлчаш воситасидир.
Қон босими ўлчагичи (тонометр) мунтазам равишда бир йилда бир маротаба текширувдан ўтказилиб турилиши керак. Унинг кўрсатиши қанчалик аниқ бўлса, одамнинг қон босими ҳам шунга мутаносиб тарзда аниқроқ бўлади. Шундай қилиб, умуман соғлигингизни кузатиш учун қон босимини назорат қилиш воситаларини ўз вақтида текшириш жуда муҳимдир.
Тонометрни текшириш «Ўзбекистон миллий метрология институти» мутахассислари томонидан «Босим ва оқимни ўлчаш лабораторияси»да ҳам ўтказилади. Текширув учун инсон қон босими ва пулсациясини симуляция қилувчи ўлчаш воситалари қўлланилади. Текширув механик, ҳам ярим автоматик, ҳам автоматик қон босими мониторларида ўтказилиши мумкин.