Ўзбекистон COVID-19 га қарши АҚШ дан кейинги ўринда

Халқаро стандартлаштириш ташкилотлари томонидан берилган маълумотга кўра  COVID-19 хавфли инфекциясига қарши кураш давомида Ўзбекистон АҚШ дан кейинги ўринда эканлиги эътироф этилди.

Коронавирус инфекцияси аниқланган илк кундан бошлаб, Ўзбекистон ҳукумати томонидан ушбу касалликни юртимизда кенг тарқалишини олдини олиш бўйича тезкорлик билан чоралар кўрилиб, Коронавирус касаллигига қарши кураш Республика махсус комиссияси иш бошлади.

 Қўлланилган амалий ҳаракатлар мамлакатимизда коронавирус эпидемиясига қарши ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида кўплаб ҳудудлар бу хавфдан сақлаб қолинганлигини кўрсатмоқда.

 “Ўзстандарт” агентлиги ва тизим ташкилотлари томонидан ҳам COVID-19 хавфли инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ёрдам бериш мақсадида бир қатор тизимли ишлар йўлга қўйилди. Ниқобларни ишлаб чиқариш стандартини йўлга қўйиш, антисептик воситалар ва инфрақизил тиббий термометрларни тўғри ва аниқ ишлашини бепул текширувдан ўтказиш ишлари бугунги кунда ҳам давом этмоқда.

Мамлакатимизда Коронавирус пандемиясини салбий таъсирини юмшатишга қаратилган чора-тадбирлар ва амалга оширилаётган ишлар   дунёнинг 163 та мамлакатлари аъзо  Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти (ISO) ва 40 та мамлакатлари аъзо Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти (SMIIC) томонидан эътироф этилди ва жаҳон ҳамжамиятига тақдим этилди.

 Маълумотлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишингиз мумкин:

https://www.iso.org/covid19-members

https://www.smiic.org/en/covid-19-members-resources

 

Матбуот хизмати