Путур етказмасдан текшириш

Хозирги даврда ҳеч бир жараён назоратсиз амалга оширилмайди. Бу жараёнларнинг катта қисмини ишлаб чиқариш обектлари ташкил қилади, албатта. Барча турдаги ишлаб чиқариш обектларининг техник назорати икки гурухга бўлинади:

Путур етказиб текшириш, путур етказмасдан текшириш . Бу назорат турларининг ичида энг самарадорлиси путур етказмасдан текшириш назорат тури хисобланади. Путур етказмасдан текшириш –Жисмоний тамойилларни ўрганишни ўз ичига олган, путур етказмайдиган ва уларни ишлашга яроқлилигини пасайтирмайдиган обектларни техник бошқариш усуллари, воситалари ва технологияларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва амалда қўллашни қамраб олган фан ва техника соҳаси ҳисобланади. Қисқа қилиб айтганда маҳсулот сифатини унинг яхлитлигини бузмасдан текшириш ва назорат қилиш путур етказмасдан текшириш жараёнининг асосий қисми ҳисобланади. Путур етказмасдан текшириш назоратининг бошқа назорат турларидан фарқи шундаки , унда биз маҳсулотни унга зиён етказмасдан текширишимиз мумкин. Бу омил фақат маҳсулотларга эмас балки технологик жараёнларга ҳам тегишлидир.

Бу турдаги текширув орқали биз хар қандай технологик жараёнда иштирок этаётган ускуналарни уларнинг иш жараёнини тўхтатмасдан туриб текширишимиз ва жараённи назорат қилиб туришимиз мумкин болади. Натижада эса биз ишлаб чиқариш жараёнини унга салбий таъсир қилмаган холда текшириш ва назорат қилишга муаффақ бўламиз.