Эталон куч ўлчаш машинаси харид қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.04.2017 йилдаги ПҚ-2935-сонли Қарори 5 бандига мувофиқ, “Ўзстандарт” агентлиги “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДК томонидан эталонлар тайёрлашга ихтисослашган етакчи хорижий метрология ташкилотлари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан “Намунавий куч ўлчаш ускунаси” харид қилинди.

Куч ўлчаш машинаси харид қилинишининг мақсад ва вазифалари “ЎзММИ” ДК қиёслаш лабораторияларининг ускуналарини замонавийлаштириш режасини бажариш ҳисобланади. Хизмат кўрсатиладиган ҳудуддаги корхона ва ташкилотларда қўлланадиган механик ўлчаш воситаларини аттестатлаш ва қиёслаш имконини, механик ўлчаш воситаларини калибрлашда юқори аниқликдаги ўлчашлар бажарилишини таъминлаш.

Харид қилинган “МСВ-1000МГ4” турдаги 20 дан 1000 kN гача куч ўлчаш машинаси 0,02 % гача юқори аниқлик аниқланадиган максимал кучни қайта тиклайди ва ўлчайди. Машина 1-чи разрядли эталон сифатида қўлланади.

Тортиш ва сиқиш учун намунавий динамометрлар, тензодатчиклар, пружинали динамометрлар, кран тарозилари ва 20 kN дан 1000 kN гача оғирлик ўлчаш датчиклари метрологик текширув объектлари ҳисобланади. Куч параметрларини қиёслаш ва калибрлаш ва аниқлашда асосан, қурилиш, машинасозлик, тиббиёт, нефтни қайта ишлаш заводларида, озиқ-овқат ва кимё саноатларида қўлланадиган шу приборларини қиёслаш ва калибрлаш учун фойдаланилади.