O’z DSt ISO/IEC 17025:2019 стандарти асосида аккредитациядан ўтишга талабгор синов лабораторияларга стандартнинг “Метрологик кузатувчанлик”, “Ўлчашлар ноаниқлиги”, “Мувофиқлик тўғрисида қарор қабул қилиш қоидалари” талабларини тўлақонли бажаришлари юзасидан ТАВСИЯЛАР

O’z DSt ISO/IEC 17025:2019 “Синов ва калибрлаш лабораторияларининг малакалилигига қўйиладиган талаблар” стандартининг асосий талабларидан бири
6.5-банди ва А-иловасида келтирилган “Метрологик кузатувчанлик” бўлиб, уни таъминлаш бўйича қуйидаги тавсиялар берилади:

Лабораторияларда амалга ошириладиган синовлар ва унга тайёрланиш жараёнлари шартли равишда қуйидаги турларга бўлинди:

  1. Билвосита ўлчашлар орқали амалга ошириладиган синовлар;

 Масалан: ГОСТ 27494-2016 “Мука и отруби. Методы определения зольности” давлатлараро стандартининг 7.2-бандига мувофиқ дон ва кепакнинг зольности (кулдорлиги)ни аниқлаш

 

ТАВСИЯЛАР:
Катталикнинг аниқланиши: Билвосита, икки ва ундан ортиқ кириш катталиклари қатнашган математик модель (формула) ёрдамида
Модель (формула)даги катталикларнинг аниқланиши: Математик модель иштирок этувчи параметрларни ўлчаш учун фойдаланиладиган ўлчаш (синов) воситалари ёрдамида
Ўлчаш воситасида кузатувчанлик мавжудлигининг шарти: Калибрлаш сертификатининг мавжудлиги
Қиёслаш сертификати етарли бўладими: ЙЎҚ.

Асос: O’z DSt ISO 17025:2019 нинг 6.5.2-банди

ISO / IEC Guide 99:2007 нинг п.2.41, 2- ва
4-изоҳлар

Синов баённомаси учун ўлчаш ноаниқлиги баҳоси керакми: ҲА.

O’z DSt ISO 17025:2019 нинг 7.6.3-бандига кўра

РМГ 91-2009 нинг 5.2-банди

Синов жараёнидаги йиғинди стандарт ноаниқлик ни ҳисоблаш усули:

Ci– сезгирлик коэффициенти. ISO / IEC
98-3:2007 га кўра чиқиш катталигини тегишли кириш катталиги бўйича дифференцияллаш орқали аниқланади

 uc– кириш катталикларининг A ёки B тури бўйича стандарт ноаниқлиги. B тури бўйича стандарт ноаниқлик ўлчаш воситасининг калибрлаш сертификатида кўрсатилган бўлади

 

Синов жараёнидаги кенгайтирилган ноаниқлик  ни ҳисоблаш усули

U = k∙u

бу ерда

 K– қамров коэффициенти

 

  1. Фақат бевосита ўлчашлар билан чекланган ҳолда амалга ошириладиган синовлар;

 

ТАВСИЯЛАР:
Катталикнинг аниқланиши: Бевосита ўлчаш воситасининг кўрсатиши орқали
Моделдаги (формула) катталикларнинг аниқланиши: ФОРМУЛАСИЗ
Ўлчаш воситасида кузатувчанлик мавжудлигининг шарти: Калибрлаш сертификатининг мавжудлиги
Қиёслаш сертификати етарли бўладими: ЙЎҚ.

Асос: O’z DSt ISO 17025:2019 нинг 6.5.2-банди

ISO / IEC Guide 99:2007 нинг п.2.41, 2- ва
4-изоҳлар

Синов баённомаси учун ўлчаш ноаниқлиги баҳоси керакми: ҲА.

O’z DSt ISO 17025:2019 нинг 7.6.3-бандига кўра

РМГ 91-2009 нинг 5.2-банди

Синов жараёнидаги йиғинди стандарт ноаниқлик ни ҳисоблаш усули:

 uA– кириш катталикларининг A тур бўйича стандарт ноаниқлиги. Агарда усулда ўлчашлар сони 3 дан ошиқ бўлса ҳисобланади, акс ҳолда 0 га тенг бўлади.

 

uB– B тури бўйича стандарт ноаниқлик ўлчаш воситасининг калибрлаш сертификатида кўрсатилган бўлади

Синов жараёнидаги кенгайтирилган ноаниқлик  ни ҳисоблаш усули:

U = k∙u

бу ерда

 k– қамров коэффициенти

  

  1. Ўлчашларсиз амалга ошириладиган синовлар.

Масалан: ГОСТ 31818.11-2012 “Аппаратура для измерения электрической энергии переменного тока. Общие требования. Испытания и условия испытаний. Часть 11. Счетчики электрической энергии”нинг 5.2.2.1-бандига мувофиқ электр энергиясини ҳисоблагичини пружинали болға билан синаш.

Бунда хулоса: ҳа/йўқ, ўтди/ўтмади, дош берди/дош бера олмади ва шу каби бўлади.

 

ТАВСИЯЛАР:
Катталикнинг аниқланиши: Ўлчашларсиз
Моделдаги (формула) катталикларнинг аниқланиши: ФОРМУЛАСИЗ
Ўлчаш воситасида кузатувчанлик мавжудлигининг шарти: Калибрлаш ёки қиёслаш сертификатининг мавжудлиги
Қиёслаш сертификати етарли бўладими: ҲА.

Шарти:

1. Қиёслаш сертификати ҳақиқий қийматлар кўрсатилган баённомасига эга бўлиши;

 

2. Ўлчаш воситасининг қиёслаш сертификатидаги аниқлиги синов усулида келтирилган ўлчаш воситаси аниқлигига бўлган  талабдан камида 3 баробар аниқ бўлиши*

 

Асос: ILAC-G8:09/2019 қўлланмасининг
5.2 банди.

 

Синов баённомаси учун ўлчаш ноаниқлиги баҳоси керакми: Баҳоланмайди
Синов жараёнидаги йиғинди стандарт ноаниқлик ни ҳисоблаш усули: Баҳоланмайди
Синов жараёнидаги кенгайтирилган ноаниқлик  ни ҳисоблаш усули: Баҳоланмайди
  1. Намуналарни танлаш ва синовга тайёрлаш жараёнлари

Масалан: ГОСТ ISO 24557 – 2015Зернобобовые культуры. Определение содержания влаги. Метод воздушно-тепловой сушки” стандартининг 5-бандида кўрсатилган ГОСТ ISO 24333-2017 “Зерно
и продукт
ы его переработки. Отбор проб” стандарти бўйича намунани танлаш ва тайёрлаш. Бунда буғдой намунаси, қуритиш шкафи кабилар қатнашади.

  

ТАВСИЯЛАР:
Катталикнинг аниқланиши: Намунанинг тайёрлиги тегишли меъёрий ҳужжат билан аниқланади
Моделдаги (формула) катталикларнинг аниқланиши: ФОРМУЛАСИЗ. (Формулали бўлса 1- ёки
2-турли жараёнларга мувофиқ
Ўлчаш воситасида кузатувчанлик мавжудлигининг шарти: Калибрлаш ёки қиёслаш сертификатининг мавжудлиги
Қиёслаш сертификати етарли бўладими: ҲА.

Шарти:

1. Қиёслаш сертификати ҳақиқий қийматлар кўрсатилган баённомасига эга бўлиши;

 

2. Ўлчаш воситасининг қиёслаш сертификатидаги аниқлиги синов усулида келтирилган ўлчаш воситаси аниқлигига бўлган  талабдан камида 3 баробар аниқ бўлиши*

 

Асос: ILAC-G8:09/2019 қўлланмасининг
5.2 банди.

 

Синов баённомаси учун ўлчаш ноаниқлиги баҳоси керакми: Баҳоланмайди
Синов жараёнидаги йиғинди стандарт ноаниқлик ни ҳисоблаш усули: Баҳоланмайди
Синов жараёнидаги кенгайтирилган ноаниқлик  ни ҳисоблаш усули: Баҳоланмайди

  Синов жараёнларини кузатиш ва мониторинг қилиш жараёнлари

Ҳар бир синов лабораторияси аккредитлаш соҳасига (ёки унинг лойиҳасига) мувофиқ синов усулларини ва ўз лабораториясидаги жараёнларни келтириб ўтилган 5 та турга ажратишлари лозим.

 

ТАВСИЯЛАР:
Катталикнинг аниқланиши: Ўлчаш воситасининг  кўрсатиши орқали
Моделдаги (формула) катталикларнинг аниқланиши: ФОРМУЛАСИЗ
Ўлчаш воситасида кузатувчанлик мавжудлигининг шарти: Калибрлаш ёки қиёслаш сертификатининг мавжудлиги
Қиёслаш сертификати етарли бўладими: ҲА.

Шарти:

1. Қиёслаш сертификати ҳақиқий қийматлар кўрсатилган баённомасига эга бўлиши;

 

2. Ўлчаш воситасининг қиёслаш сертификатидаги аниқлиги синов усулида келтирилган ўлчаш воситаси аниқлигига бўлган  талабдан камида 3 баробар аниқ бўлиши*

Асос: ILAC-G8:09/2019 қўлланмасининг
5.2 банди.

Синов баённомаси учун ўлчаш ноаниқлиги баҳоси керакми: Баҳоланмайди
Синов жараёнидаги йиғинди стандарт ноаниқлик ни ҳисоблаш усули: Баҳоланмайди
Синов жараёнидаги кенгайтирилган ноаниқлик  ни ҳисоблаш усули: Баҳоланмайди

 

Изоҳ: *ILAC-G8:09/2019 қўлланмасининг 5.2-банди ўлчаш натижаларининг нотўғрилиги оқибатида келиб чиқадиган хавфни (риск) минималлаштириш мақсадида 6 G усулидан фойдаланиш тавсия этилади. Бундаги асосий шарт ўлчаш воситасининг қиёслаш сертификатидаги аниқлиги синов усулида келтирилган ўлчаш воситаси аниқлигига бўлган талабдан камида 3 баробар аниқ бўлиши талаб этилади.

Мисол учун: Синов усулида намунанинг ўлчамини ўлчаш учун рухсат этилган хатолик ± 1 mm дан ошмаслиги талаб этилса, у ҳолда қиёслашдан ўтказилган рухсат этилган хатолиги камида ± 0.3 mm ўлчаш воситасида ўлчашларни амалга ошириш мумкин.

(10±1,0) mm ёки ўлчаш натижаси 9 mm дан 11 mm гача оралиқда ётади.

6 G усулидан фойдаланганда (10±0,3) mm ёки ўлчаш натижаси 9,7 mm дан
10,3 mm гача оралиқда ётади.

Ушбу ҳолатда ўлчашларни ишончлилигини таъминлаш имконияти мавжуд ва ўлчаш воситаси ўзининг рухсат этилган хатолиги чегарасида ишлашининг ўзи етарли бўлади. Ушбу ҳолатда ўлчашлар ноаниқлигини баҳолашга эҳтиёж

Муайян вазият бўйича мисол: Олайлик синов методида синов ўтказиш жараёнида атроф-муҳит ҳарорати 20°С ўтказилиши белгиланган, ҳароратнинг ўзгариши ±2 °С оралиғида бўлиши белгиланган бўлсин. Атроф-муҳит ҳароратининг ушбу чегарада ўзгариши синов натижасига сезиларли таъсир этмаслиги исботланган бўлса. Лабораторияда эса атроф-муҳит ҳароратини кузатиб бориш учун оммалашган ВИТ туридаги гигрометрик психрометрдан фойдаланилаётган бўлсин. ВИТ гигрометрик психрометрининг йўл қўйиши мумкин бўлган хатолиги ± 0,2 °С (манбаа: http://nd-gsi.ru/grsi/420xx/42453-09.pdf) эканлигидан  келиб чиқиб бу вазиятда уни калибровка қилишга зарурият йўқ ва қиёслаш сертификати етарли. Чунки ILAC-G8:09/2019 қўлланмасининг
5.2-бандидаги барча шартлар бажарилмоқда.

Кейинги босқич ушбу усуллар асосида ўлчашни амалга оширишда қўлланиладиган ўлчаш воситаларининг рўйхатини шакллантиришдан иборат бўлади.